Тошкентда машҳур мум ҳайкаллари музейи очилди

Дата: 11:39, 18-10-2019.

Тошкент. 18 октябрь. ЎзТАГ – Тошкентда машҳур мум ҳайкаллари музейи очилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Янги Tashkent City боғида Yulduzlar muzeyi" (“Машҳурлар музейи”) мум ҳайкаллари музейи очилди. Яқин вақт ичида музейда Ўзбекистоннинг таниқли шахслари ҳайкаллари қўйилади",-дейилади Давлат туризмни ривожлантириш қўмитаси матбуот хизмати хабарида.

Қайд этилганидек, кўпчилик европалик саёҳатчилар “Мадам Тюссо” музейига ташриф буюришади ва ижтимоий тармоқларда Голливуд юлдузлари, олимлар, сиёсатчилар ва бошқа машҳур кишилар билан фотосуратларига фикрлар берадилар.

Ҳозирги вақтда музейда 13 та машҳур шахслар ҳайкаллари бор. Бўлажак ҳайкаллар орасида меҳмонлар Владимир Путин, Криштиану Роналду, Лионел Месси, ҳинд ва турк актёрлари, шунингдек, ўзбекларнинг машҳур қизиқчиси Хожибой Тожибоевни кўришлари мумкин.

Ҳайкалларни ишлаб чиқариш турк ва хитой компаниялари томонидан амалга оширилади.

Кириш нархи 20 минг сўм (2 доллардан кўпроқ).

Сурат манбаи: uzbektourism.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: