Тошкентда поезд билетларини уйга чегирма билан етказиб беришади

Дата: 17:49, 04-07-2014.

Тошкент. 4 июл. ЎзТАГ – Тошкентда июн ўрталаридан бошлаб темир йўл билетини харид қилишда “уйга етказиб бериш” химатидан фойдаланиш мумкин. Жорий йилнинг 10-11 июл кунлари поездларга билетни уйга етказиб бериш хизматидан фойдаланган йўловчилар хизмат ҳақидан 50% чегирмага олишлари мумкин бўлади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Юқоридаги хизмат ва чегирмалар ҳақидаги маълумотлар “Узжелдорпасс” компанияси расмий сайтида эълон қилинган.
Темир йўл билетларини уйга етказиб бериш хизмати ҳозирда фақат Тошкент шаҳрида ишламоқда. Билетларга 2991827 рақамли шаҳар телефони орқали буюртма бериш мумкин.

Янгилик билан ўртоқлашиш: