Тошкентда “Рига саксофончилар квартети”нинг концерти бўлиб ўтади

Дата: 17:48, 25-06-2015.

Тошкент. 25 июн. ЎзТАГ – 30 июн куни Тошкентдаги Давлат консерваториясининг Катта залида “Рига саксофончилар квартети” созандалар гуруҳининг концерти бўлиб ўтади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Латвия дипломатик вакиллигидан хабар беришларича, концерт Латвиянинг Европа Иттифоқи кенгашидаги раислиги якунига етишига бағишланган бўлиб, мамлакатнинг Ўзбекистондаги элчихонаси томонидан ташкил этилган.

Эслатиб ўтамизки, “Рига саксофончилар квартети” 1992 йилда ташкил этилган бўлиб, шу орқали Латвияда академик саксофон мусиқаси даври бошланди. Болтиқбўйилик мусиқачиларнинг чиқишлари ҳар икки йилда Латвия концерт залларида ўтказиладиган “Saxophoniа” саксофон мусиқа фестивалининг марказий ҳодисаси ҳисобланади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: