Тошкентда Сенатнинг иккинчи пленар мажлиси бўлиб ўтмоқда

Дата: 14:42, 15-05-2015.

Тошкент. 15 май. ЎзТАГ – Бугун Тошкентда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг (парламент юқори палатаси) иккинчи ялпи мажлиси бўлиб ўтмоқда, деб хабар қилади Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Юқори палата матбуот хизматидан хабар қилишларича, мажлисда 17 та масала, шу жумладан, 7 та қонун кўриб чиқадилар.

Улар орасида “Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида” ги, “Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида”ги (янги таҳрирда), “Электрон тижорат тўғрисида” ги (янги таҳрирда), “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари бор. Ушбу қонунларда инвестициялар ва ишчанлик муҳитини янада яхшилаш, тадбиркорликни ривожлантириш, ҳокимият вакиллик органларининг назорат функцияларини кучайтириш, суд-ҳуқуқ соҳасини такомиллаштириш, фуқаролар соғлиғи асралишини, ахборот хавфсизлигини таъминлаш кўзда тутилган.

Шунингдек, мажлисда Ўзбекистон Республикаси билан Бирлашган Араб Амирликлари ўртасидаги икки томонлама ҳамкорликни янада кенгайтиришга қаратилган бир қатор халқаро шартномаларни ратификация қилишга доир қонунлар ҳам кўриб чиқилади.

Бундан ташқари, сенаторлар конституциявий ваколатларига мувофиқ мамлакат қатор муассаса ва идораларининг 2014 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботларни тинглайдилар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: