Тошкентда “Соғлиқ-2020” субҳудудий йиғилиши бўлиб ўтади

Дата: 17:12, 25-11-2014.

Тошкент. 25 ноябр. ЎзТАГ – 27-28 ноябрда Тошкентда Марказий Осиё, Туркия ва баъзи Европа мамлакатларининг “Соғлиқ-2020” стратегиясини амалга ошириш бўйича субҳудудий йиғилиши бўлиб ўтади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ушбу йиғилишда Марказий Осиёнинг беш мамлакати вакиллари иштирок этиб, улар соғлиқни-сақлаш соҳасидаги умумий устиворликлар, эътиёж ва муаммоларни муҳокама қиладилар. Шунингдек, европа ҳудудининг тўрт мамлакати вакиллари ҳам “Соғлиқ-2020” стратегиясини амалга ошириш бўйича тажрибаларини кўриб чиқадилар. Ушбу йиғилиш субҳудудий ҳамкорликка асос солиб, “Соғлиқ-2020” сиёсатини амалга ошириш учун нималар зарурлигини тушунишга имкон беради, шунингдек, субҳудуд мамлакатлари шароитида уни амалга ошириш учун нималар зарурлигини аниқ тасаввур қилишга ёрдамлашади”, – деб таъкидлашди Ўзбекистон Соғлиқни-сақлаш вазирлиги матбуот хизматида.

Янгилик билан ўртоқлашиш: