Тошкентда тезюрар автобус транспорти тизимини жорий этиш режалаштирилмоқда

Дата: 17:31, 26-07-2019.

Тошкент. 26 июль. ЎзТАГ – Тошкентда тезюрар автобус транспорти тизимини жорий этиш режалаштирилмоқда, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Тошкент шаҳар ҳокимлиги маълумотларига кўра, 25 июль куни Тошкент шаҳар ҳокимлиги (бошқаруви)да Корея Республикаси экспорт-импорт банкининг "Корея тажрибаси ва билимларини алмашиш дастури" доирасида "Тошкентнинг интеграциялашган жамоат транспорти тизимини ривожлантириш стратегиясини қўллаб-қувватлаш" мавзусидаги якуний тақдимоти бўлиб ўтди.

"Тақдимот давомида шаҳар инфратузилмаси ва жамоат транспорти тизимини ўрганиш каби масалалар муҳокама қилинди; Тошкент шаҳридаги жамоат транспорти тизимининг муаммолар диагностикаси ва Корея Республикасининг жамоат транспортини, хусусан, Сеул жамоат транспортини қайта ташкил этиш тажрибаси асосланиб, Сеулда фойдаланилаётган жамоат транспортини бошқаришда инновациялар, масалан, TOPIS, AFK, BIMS каби тизимлар; BRT (Bus rapid transit) – тезюрар автобус транспорти тизимини жорий этиш; Тошкентда жамоат транспортини ўрта ва узоқ муддатли ривожланиш бўйича стратегия ва таклифлар муҳокама қилинди”, – дейилади хабарда.

Шунингдек, учрашувда Тошкент ҳокими томонидан Тошкентда битта тезюрар автобус маршрутини амалга ошириш таклиф этилди.

Сурат манбаи: tashkent.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: