Тошкентда йирик миқдордаги нақд пулларни ўғирлаб кетган 26 ёшли эркак қўлга олинди

Дата: 15:39, 25-09-2015.

Тошкент. 25 сентябр. ЎзТАГ – Тошкентда йирик миқдордаги нақд пулларни ўғирлаб кетган 26 ёшли эркак қўлга олинди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Республика ИИВ сайтидаги маълумотга кўра, “Тошкент шаҳар Яккасарой тумани ИИБга 60 ёшли нафақахўр аёл ариза билан мурожаат қилиб, номаълум шахс унинг уйига кириб, у ердан кўп миқдордаги нақд пулларини ўғирлаб кетганини маълум қилган”.

“Ички ишлар ходимлари томонидан жабрланувчи ва гувоҳлар билан иш олиб бордилар”, - деб қайд этилади хабарда.

Олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари натижасида мазкур ўғирликни содир этишда гумон қилинган шахс қўлга олинган.

У қўшни туманда яшовчи 26 ёшли йигит бўлиб чиққанлиги таъкидланмоқда.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Нақд пулларнинг аниқ миқдори очиқланмаган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: