Тошкентда ўзбек-озарбайжон қўшма концерти бўлиб ўтади

Дата: 14:08, 12-03-2014.

Тошкент. 12 март. ЎзТАГ – Жорий йилнинг 18 март куни Тошкентдаги “Туркистон” Санъат саройида Ўзбекистон ва Озарбайжон санъат усталарининг “Наврўз” байрамига бағишланган қўшма концерти бўлиб ўтади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Томошабинлар олдида озарбайжонлик Халқаро муғом фестивалининг лауреатлари Айтен Магеррамова ва Вюсал Замановлар, шунингдек, ўзбек артистлари, “Нихол” мукофоти лауреати Исроил Саидумаров ва таниқли ашулачи Юлдуз Турдиевалар қатнашади.
Тадбир доирасида “Туркистон” саройи фойесида озарбайжон маданияти, муғом санъати ва анъанавий “Наврўз” байрамига бағишланган кўргазма ҳам ташкил этилади.
Концерт ташкилотчилари Озарбайжоннинг Ўзбекистондаги элчихонаси, Тошкентдаги Хайдар Алиев номидаги Озарбайжон маданият маркази ва Ўзбекистондаги Озарбайжон маданият маркази томонидан ташкил этилмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: