Тошкентда Жанубий Кореянинг Инха университети филиали очилади

Дата: 10:59, 26-03-2014.

Тошкент. 26 март. ЎзТАГ - Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов “Тошкент шаҳрида Инха университетини ташкил қилиш тўғрисида”ги қарорга имзо чекди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Университет ўз ишини жорий йилда бошлайди. Биринчи талабалар 1 октябрдан бошлаб машғулотларга киришадилар. Ушбу таълим муассасасининг асосий таълим йўналишлари компьютер инжиниринги, дастурлаш инжиниринги ва компьютер тармоқлари инжиниринги кабилар бўлиб, бу ерда ана шу соҳаларда мутахассислар тайёрланади” – деб таъкидлашди Ўзбекистон Олий ва ўрта-махсус талим вазирлигида.
Талабаларга инглиз тилида Жанубий Корея ўқув режалари ва дастурлари бўйича таълим берилади. Битирувчилар ушбу мамлакат русумидаги диплом оладилар ва у Ўзбекистонда тан олинади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: