Тошкентдаги иккиламчи уй-жой бозорида 1 кв метрнинг ўртача нархи 758 долларни ташкил қилди

Дата: 22:37, 04-09-2014.

Тошкент. 4 сентябр. УзТАГ – Тошкентдаги иккиламчи уй-жой бозорида 1 кв метрнинг ўртача нархи 758 долларни ташкил қилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) CREDO MAX ESTIMATION баҳолаш компанияси таҳлилига асосланган ҳолда.

Бу ўтган ойдагига қараганда 1% кўп демакдир (июлда - 750 доллар). Панеллардан қурилган кўпхонадонли уйлардаги квартираларда 1 кв. метрнинг нархи ўртача 726 долларга (июлда - 715, +2%), ғишт уйларда 803 далларга (798, +1%) тенг бўлди.

3 ва 4 хонали уйлар сегментида нархлар деярли ўзгаргани йўқ (755 доллар). Бир хонали квартираларнинг квадарт метри ўртача 770 доллардан таклиф қилинмоқда. Икки ва кўпхонали уйларда эса бир кв метрнинг ўртача баҳоси 754 долларга тенг, дейилади таҳлилда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: