Тошкентдаги Инха Университети абитуриентлар билан видеоконференция ташкил қилди

Дата: 15:19, 06-05-2016.

Тошкент. 6 май. ЎзТАГ – Тошкентдаги Инха Университети (IUT) ёшларни қабул ва имтиҳонлар шартлари билан таништириш мақсадида абитуриентлар билан видеоконференция ташкил қилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

ОТМ хабар беришларича, IUT жорий йилнинг 1-майидан бошлаб 2016-2017 ўқув йили учун хужжатлар қабул қилишни бошлади. Видеоконференцияда республиканинг 14 ҳудудидан ёшлар қатнашди. Уни ташкил қилиш учун турли ОТМ ва “Ўзбектелеком” компаниясининг 14 ҳудудда жойлашган 33 филиалларида видеконференцалоқа ўрнатилди.

Видеоконференцияда академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларининг битирувчилари ва уларнинг ота-оналарига университетнинг 2016-2017 ўқув йили қабули жараёнида топшириладиган зарур ҳужжатлар, имтиҳон ва талабаликка қабул қилиш шартларига оид батафсил маълумотларлар берилди.

2016-2017 ўқув йили учун Тошкент шаҳридаги Инҳа Университетига компьютер ва дастурий инжиниринг йўналиши бўйича 250 нафар ва логистика йўналиши бўйича 70 нафар талаба қабул қилинади.

IUT хужжат топшириш жараёни онлайн тарзда университет сайтида амалга оширилади ва 14 июлда ниҳоясига етади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: