Тошкентдаги “Роҳат” йўл айланмаси ўрнида ўтиш тармоғи қурилади

Дата: 17:14, 22-08-2014.

Тошкент. 22 август. ЎзТАГ – Тошкент ҳокими Раҳмонбек Усмоновнинг 20 августдаги қарори билан “Роҳат” автомобил йўли айланмаси ўрнида (Тошкент халқа йўлининг Оҳангарон йўли билан кесишмаси) кўпдаражали транспорт ўтиш тармоғини қуришга рухсат берилди, деб ёзади Газета.uz.

Янги объектнинг қурилиши Ўзбекистон пойтахтида транспорт ҳаракатини яхшилаш тадбирлари доирасида режалаштирилган, дейилади бу тўғрисидаги хужжатда. Газета.uzнинг шаҳар маъмуриятидаги манбалари маълумотларига кўра қурилиш муддатлари ҳали маълум эмас.

Шу муносабат билан баъзи турар жой ва нотурар жой биноларини бузиб ташлаш режалаштирилган. Ҳоким қарорида бузиш ишлари олиб ташланадиган бинолар эгаларига келтирилган зарарни қоплаб бериш ҳақидаги комиссия қарори олингандан кейин бошланиши кераклиги таъкидланган, деб ёзади нашр.

Янгилик билан ўртоқлашиш: