Тошкентдаги савдо мажмуаларидаги кўнгилочар майдончалар мотам муносабати билан ёпилди

Дата: 15:50, 04-09-2016.

Тошкент. 4 сентябр. ЎзТАГ – Тошкентдаги савдо мажмуаларидаги кўнгилочар майдончалар мотам муносабати билан ёпилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Samarqand Darvoza, Parus, Next, Mega Planet ва Vega савдо-кўнгилочар марказлари Фейсбукдаги саҳифаларида марказлар ҳудудидаги ўйин майдончалари, аттракционлар, кинотеатрлар ва бошқа кўнгилочар лойиҳалар фаолияти вақтинча тўхтатилиши ҳақида хабар қилдилар.

“2016 йил 3 сентябрдан 6 сентябргача Samarqand Darvoza савдо-кўнгилочар марказида турли тадбирлар ва турли реклама акциялари ўтказилмайди, шунингдек, 4- ва 5- қаватларда жойлашган ўйин майдончалари, “The Bowler” боулинг мадони, “Royal Cinema” кинотеатри ва қўғирчоқ театри ишламайди. Қолган барча кафе, дўкон ва фуд-кортлар белгиланган график асосида фаолиятини давом эттиради”, - дейилади марказ Samarqand Darvoza СКМ хабарида.

Янгилик билан ўртоқлашиш: