Тошкентдаги “Shodlik Palace” меҳмонхонасида Пенза вилояти ишбилармон доиралари делегацияси билан учрашув бўлиб ўтади

Дата: 12:13, 25-11-2014.

Тошкент. 25 ноябр. ЎзТАГ – Бугун Тошкентдаги “Shodlik Palace” меҳмонхонасида Пенза вилояти ишбилармон доиралари делегацияси билан очиқ учрашув бўлиб ўтади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Norma.uz сайтидаги маълумотга асосланган ҳолда.

Делегация таркибига маиший техника ишлаб чиқариш, нефть ва газни қазиб олиш, ташиш ва қайта ишлаш, металлургия, кўмир саноати ва озиқ-овқат саноати учун ускуналар етказиб бериш, ҳудудларни қўриқлаш воситалари ишлаб чиқариш, қувур арматураси етказиб бериш, парфюмерия ва декоратив косметика, канцелярия моллари ва хўжалик моллари ишлаб чиқариш соҳаларида ишловчи компаниялар вакиллари кирган.

Пензалик тадбиркорлар ташрифидан кўзланган мақсад – Ўзбекистон ишбилармон доиралари билан иккитомонлама музокаралар ўтказиш, шунингдек, манфаатдор вазирлик ва муассасаларда ҳамкорлик юзасидан учрашувлар уюштиришдан иборат.

Ўзбек томонидан бунга Савдо-саноат палатаси кўмаклашмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: