Тошкентдаги “Яккасарой” мачити Ўзбекистондаги энг катта мачитлардан бири бўлади

Дата: 22:25, 04-09-2014.

Тошкент. 4 сентябр. ЎзТАГ – Тошкентдаги қурила бошлаган “Яккасарой” мачити Ўзбекистондаги энг катта мачитлардан бири бўлади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бунга доир маълумот Muslim.uz сайтида жойлаштирилган.

Ўзбекистон ОАВ берган хабарларга кўра, Ўзбекистон мусулмонлар идораси раиси муфтий Усмонхон Алимов янги “Якасарой” мачитининг биринчи ғишти қўйилиши маросимида иштирок этди.

Мачит гумбазининг баландлиги 24 метр, минорасининг бўйи эса 27 метрга тенг бўлади. Мачит 1350 жойга мўлжалланган.

Эслатиб ўтамизки, Яккасарой мачити юз йиллик тарихга эгадир.

Янгилик билан ўртоқлашиш: