Тожикистон ва Ўзбекистон чегарасида яна битта НЎП ишлай бошлади

Дата: 14:23, 12-02-2018.

Тошкент. 12 феврал. ЎзТАГ – Ўзбекистоннинг Фарғона вилоятидаги Бешариқ туманида Тожикистоннинг “Конибодом” тумани билан чегарадаги “Андархон” назорат-ўтказиш пункти очилди, деб хабар беради Тожик телеграф агентлиги (ТожТАГ).

ОАВ берган хабарларга кўра, олдин ёпилган “Андархон” назорат-ўтказиш пункти 10 февралда ўз ишини қайта бошлади.

Унинг очилиши қўшни мамлакатларнинг ҳукуматлараро даражадаги келишувларини амалга ошириш бўйича амалий қадамлардан бири бўлди.

Ҳозирда икки мамлакат ўртасидаги ўзаро савдо чекловларини бартараф қилиш, товарларни ташиш учун тарифларни соддалаштириш, йўлларни тиқлаш ва виза режимини бекор қилиш каби масалаларни муҳокама қилиш давом этмоқда.

Март ойида ЎзР. президенти Шавкат Мирзиёев Тожикистонга ташриф буюриши кутилмоқда. Экспертларнинг фикрига кўра, ўшанда мамлакатлар ўртасидаги кўплаб масалаларга нуқта қўйилади.

Икки мамлакатларнинг 2002 йилдаги ҳукуматлараро келишувига мувофиқ, тожик-ўзбек давлат чегарасида 16 ўтиш пунктлари ишлаб турган. Улардан тўққизтаси ҳалқаро, қолган еттитаси иккитомонлама мақомга эга бўлган. Ушбу пунктлардан тўрттаси темирйўл транспортининг ўтиш пунктидир. Ўн икки ўтиш пунктлари Сўғд вилоятида, қолганлари Хатлон вилоятида ва Турсунзода шаҳрида жойлашган.

Айни дамда Тошкент ва Душанбе умумий чегарадаги барча пунктларни очиш масаласини муҳокама қилишмоқда.

Сурат манбаи: https://ru.sputnik-tj.com/main/20180212/1024721513/tadzhiksko-uzbekskoy-granice-zarabotal-kpp.html

Янгилик билан ўртоқлашиш: