Тожикистондаги янгиланган қонун амалдорларга маҳаллий мажлисларга сайланишни таъқиқлайди

Дата: 15:33, 07-11-2014.

Тошкент. 7 ноябр. ЎзТАГ - Тожикистондаги қонунга қиритилган тузатишлар амалдорларга маҳаллий мажлисларга сайланишни таъқиқлайди, деб хабар қилади Тожик телеграф агентлиги (ТожикТА) жума куни.

“Бугун тожик парламенти аъзолари томонидан “Халқ депутатлари маҳаллий мажлисларига депутатлар сайлаш тўғрисида”ги қонунга киритилган тузатишларга мувофиқ, прокурорлар, судялар, маҳаллий ҳокимият органлари раҳбарлари ва вазирлик ва муассасалалар ваколатхоналари бошлиқларининг маҳаллий мажлислар депутатлигига сайланиши таъқиқланади”, – деб хабар қилишди агентликка ТР парламенти қуйи палатасида.

Манбанинг маълумотларига кўра, ушбу таклифлар Тожикистон президенти Э.Рахмоннинг таклифига кўра киритилган.

“Агар ушбу тоифадаги амалдорлар маҳаллий мажлисларга сайланишни истасалар, улар давлат хизматини тарк этишлари зарур”, – деб таъкидлашди парламенти қуйи палатасида.

Таъкидлангани каби, тузатишлар ТР вилоятлари, туман ва шаҳарлар ҳокимлари ҳамда уларнинг ўринбосарларига таалуқли эмас. 

Янгилик билан ўртоқлашиш: