“Туркистон” ўзбек банки низом жамғармасини 22 млрд сўмгача оширишни режалаштирмоқда
Тошкент. 13 август. ЎзТАГ – 2014 йилда “Туркистон” ўзбек хусусий очиқ акционерлик тижорат инвестиция банки низом жамғармасини 22 млрд сўмга кўпайтиришни режалаштирмоқда. Бунинг учун у 4 млрд сўмлик 12-эмиссияни амалга оширади, дея хабар қилади Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Банкдан хабар қилишларича, биринчи ярим йилда молия муассасасининг соф активлари 12% ўсиб, 96,7 млрд сўмга етди, йил охиригача ушбу кўрсаткични 112 млрд сўмга етказиш режалаштирилмоқда.
Банкнинг кредитлар портфели 16% ўсиб, 3 млрд сўмдан зиёд тезкор омонатлар жалб қилинди.
Эслатиб ўтамизки, “Туркистон” банки 1997 йил 15 майда транспорт ташкилотлари учун тармоқ банки сифатида ташкил этилган эди. Ҳозирда у кўптармоқли банкдир. Банк мижозларининг кўпчилигини кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари ташкил этади.