Туркия спикери Ўзбекистон, Туркманистон ва Шимолий Кипрни Турктилли мамлакатлар парламент ассамблеясига киришга чақирди

Дата: 21:25, 13-06-2014.

Тошкент. 13 июн. ЎзТАГ – Туркия Буюкмиллат йиғилиши спикери Жемил Чичек Ўзбекистон, Туркманистон ва Шимолий Кипрни Турктилли мамлакатлар парламент ассамблеясига (ТуркПА) киришга чақирди, деб хабар беради BNews.kz нашри.
“Умид қиламанки, яқин вақт ичида ТуркПА турктилли мамлакатларнинг ҳамкорлигини ривожлантиришга қаратилган йирик лойиҳаларни амалга ошириш майдончасига айланади. Шу билан боғлиқ ҳолда ТуркПАнинг таркибий бирликларини такомиллаштириш жуда муҳим. Умид қиламанки, яқин орада Ўзбекистон, Туркманистон ва Шимолий Кипр Турктилли мамлакатлар парламент ассамблеясига (ТуркПА) кирадилар ва ташкилот янги тараққиёт босқичига чиқади”, - деб таъкидлади Ж. Чичек ТуркПАнинг Бокуда жума куни бўлиб ўтган 5-пленар сессиясида.
Унинг сўзларига кўра, турктилли халқларнинг ҳамжиҳатлигини мустаҳкамлаш мамлакатларнинг ривожланиши ва давлатлар олдида турган муамоларни ҳал қилиш учун ҳаётий заруриятдир.
Эслатиб ўтамизки, бугунда ТуркПАга Туркия, Озарбайжон, Қозиғистон ва Қирғизистон киради.

Янгилик билан ўртоқлашиш: