Учинчи чоракда “Toshrangmetzavod” 2,73 млрд сўм миқдорда соф фойда олди

Дата: 12:33, 13-11-2014.

Тошкент. 13 ноябр. ЎзТАГ – Хориж капитали иштирокидаги “Toshrangmetzavod” акционерлик жамияти 2014 йилнинг июл-сентябрида 2,73 млрд сўм миқдорда соф фойда олди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Компаниянинг маҳсулот реализациясидан олган соф тушуми 32,28 млрд сўмни ташкил қилди, ялпи фойдаси миқдори эса 8,37 млрд сўмга тенг бўлди.

Кўрсатилган муддат охирига келиб завод низом жамғармасининг миқдори 15,24 млрд сўмни ташкил этди.

$1 = 2392,5 сўм

Янгилик билан ўртоқлашиш: