Умид Аҳмаджонов бир вақтнинг ўзида иккита масъулиятли лавозимда ишлайди

Дата: 13:44, 18-01-2018.

Тошкент. 18 январ. ЎзТАГ – Умид Аҳмаджонов бир вақтнинг ўзида иккита масъулиятли лавозимлар – Ўзбекистон Футбол федерацияси (ЎФФ) президенти ва Миллий Олимпиа қўмитаси раиси лавозимларида фаолият юритади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

МОҚ раиси сайловлари ўтган 16 январ куни қўмитанинг навбатдан ташқари мажлисида бўлиб ўтди.

Шунингдек, мажлисда МОҚ бош котиби ва унинг ўринбосари ҳам сайланди. Овоз бериш натижалари бўйича Жасур Матчанов бош котиб, Ойбек Қосимов эса янги вице-президент этиб сайланди.

Эслатиб ўтамизки, Умид Аҳмаджонов ЎФФ президенти этиб 2017 йил сентябрида сайланган эди. 

Сурат манбаи: https://stadion.uz/news/detail/177777

Янгилик билан ўртоқлашиш: