ЯИДХП турар жой ва бошқа объектларнинг бузилиши тўғрисида маълумот олиш бўйича янги ахборот хизмати ишга туширилди

Дата: 12:56, 12-06-2015.

Тошкент. 12 июн. ЎзТАГ – Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (ЯИДХП) турар жой ва бошқа объектларнинг бузилиши тўғрисида маълумот олиш бўйича янги ахборот хизмати ишга туширилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ўзбекистон Республикаси Архитектура ва қурилиш бўйича давлат қўмитасининг янги хизмати турар жойларнинг бузилишига доир маълумот олиш учун ариза беришга имкон беради. Бунинг учун Ягона порталдаги махсус шаклни тўлдириш зарур. Ариза жўнатилгандан кейин тизим ариза берувчини сўров қабул қилингани ҳақида SMS орқали хабардор қилади. Бир кун ичида фойдаланувчи ўзига зарур маълумотни олади. Маълумот беришга имкон бўлмаган тақдирда ариза берувчига бунинг сабаблари кўрсатилган ҳолда хат жўнатилади”, – деб таъкидлашди ЯИДХП матбуот хизматида.

Янгилик билан ўртоқлашиш: