Янги йилдан бошлаб Ўзбекистонда алкогол маҳсулотларининг нархи ошади

Дата: 21:17, 16-12-2014.

Тошкент. 16 декабр. ЎзТАГ – 2015 йилнинг 1 январидан бошлаб Ўзбекистонда алкогол маҳсулотларининг минимал баҳолари ошади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг биргаликдаги қарорига асосланган ҳолда.

Унга мувофиқ, 2015 йил 1 январдан бошлаб ишлаб чиқарувчилар учун винонинг энг кам сотув баҳоси литрига 3,3 минг сўмдан 3,8минг сўмгача, чакана баҳоси эса 4 минг сўмдан 4,6 минг сўмгача оширилади.

Шу билан бирга, 1 литр коньякнинг минимал улгуржи баҳоси 9,4 минг сўмдан 11,1 минг сўмгача, чакана баҳоси эса 11,4 мингдан 13,4 минг сўмгача кўпайтирилади.

1 литр ароқ ва бошқа алкогол маҳсулотлари нархи 7,8 минг сўмдан 9 минг сўмга қадар, уларнинг чакана баҳоси эса 10,9 минг сўмгача оширилади.

Пивонинг минимал нархлари ўзгаришсиз қолди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: