Ярим йил ичида Экспортни қўллаб-қувватлаш жамғармаси деярли 1,5 минг ўзбек тадбиркорларига ёрдамлашди
Тошкент. 14 июл. ЎзТАГ – Биринчи ярим йилликда Ўзбекистон Миллий банки ҳузуридаги Кичик бизнес ва ҳусусий тадбиркорлик субъектлари экспортини қўллаб-қувватлаш жамғармаси деярли 1,482 минг тадбиркорлик субъектларига кўмаклашди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Республика ССП хабар беришларича, натижада 416 тадбиркорлар умумий қиймати $512 млнлик маҳсулотларини экспорт қилдилар. Айни пайтда, фақат июнда қиймати $110 млнлик маҳсулотлар экспортга жўнатилди.
1,146 минг тадбиркорга ташқи бозорни ўрганиш бўйича, жумладан, 80 тадбиркорга хорижий ҳамкорлар топишда кўмак берилди.
Бундан ташқари, 220 тадбиркорга хорижий кўргазма, ярмарка, тендерларда қатнашиш бўйича, сертификатлар, лицензия ва рухсатномалар, божхона расмийлаштируви соҳаларида ёрдам кўрсатилди.
116 тадбиркорга экспорт шартномаларини тузишда, уларни тегишли давлат органларида рўйхатдан ўтказишда ва суғурта полиси ёрдамида экспорт маҳсулотини кафолатлаш ҳимоясини тақдим этишда амалий ва ҳуқуқий кўмак берилди.
Ҳамкорликни йўлга қўйиш ҳарактлари натижасида умумий қиймати $300 млнлиқ экспорт шартномалари имзоланди.
Жамғарма кўмагида 95 тадбиркор турли халқаро кўргазма ва ярмаркаларда қатнашдилар.
Ҳозирда 40 ўзбек тадбиркорни хитойдаги Урумчи шаҳридаги кўргазмага (23-27 июл) жўнатишга тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.