Йил бошидан бери Ўзбекистонда ўтган йилдагидан деярли 10% кўп инвестициялар ўзлаштирилди

Дата: 17:52, 21-10-2015.

Тошкент. 21 октябр. ЎзТАГ – 2015 йилнинг 9 ойида Ўзбекистонда ўтган 2014 йилдагидан деярли 10% кўп инвестициялар ўзлаштирилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Мазкур маълумотлар Вазирлар Маҳкамасининг жорий йилнинг 9 ойида республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари, шунингдек, 2015 йилги иқтисодий дастурнинг энг муҳим йўналишлари ва устувор вазифалари амалга оширилишини таҳлил қилишга бағишланган мажлисда маълум қилинди.

“Фаол инвестиция сиёсати олиб борилиши ва иқтисодиёт тармоқларини модернизациялаш, техник ва технологик жиҳатдан янгилаш, замонавий инфратузилмани барпо этишни жадаллаштириш чора-тадбирлари амалга оширилиши ўзлаштирилган инвестицияларнинг 9,9%, шу жумладан, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни ўзлаштириш 7,4% ўсишини таъминлаганлиги қайд этилди. 3 440 янги объектлар фойдаланишга топширилди, юқори технологик ва замонавий ишлаб чиқаришларни ташкил этиш бўйича 76та инвестиция лойиҳасини амалга ошириш тугалланди”, - дейилади ҳукумат порталидаги маълумотда.

Хусусан, Ўзбекистон миллий автомагистрали таркибига кирувчи автомобиль йўлларини қуриш ва реконструкция қилиш объектлари бўйича 1 трлн сўмдан ортиқ маблағ ўзлаштирилган.

$1 = 2663,45 сўм

Янгилик билан ўртоқлашиш: