Ўзбек банкларининг активлари 26% ўсди

Дата: 17:20, 17-01-2018.

Тошкент. 17 январ. ЎзТАГ – 2017 йил якунлари бўйича ўзбек банкларининг активлари ва кредит қўйилмалари 2 баробарга ўсиб, навбати билан 166,6 трлн сўм ва 110.6 трлн сўмни ташкил этди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Ўз.Р. Марказий банки ҳисоботига асосланган ҳолда.

Банк назоратчисининг хабарида таъкидланишича, 2017 йилнинг I ярмида банк активлари 26%га ёки 19,3 трлн сўмга ошди, шу жумладан, кредит қўйилмалари 34%га ёки 17,3 трлн сўмга кўпайди.

 2017 йил якунлари бўйича тижорат банкларидаги жами омонатлар ҳажми 58,7 трлн. сўмни ташкил этиб, 2016 йилга нисбатан 61%га ошди.

Бундан ташқари, валюта курси бозор механизмларини ўтиш шароитида банклар молиявий барқарорлигини таъминлаш мақсадида йирик банкларнинг низом капиталига қўшимча $670 млн киритилди. Натижада, 2017 йил якунлари бўйича банк тизимининг ялпи капитали 1,6 баробарга ошиб, 23,7 трлн. сўмни ташкил этди. Бу эса банкларнинг капитал етарлилиги ва ликвидлик кўрсаткичларининг бажарилишини таъминлашига имкон берди.

Сурат манбаи: https://www.banky.cz/clanky/bankovni-poplatky-problematika-jejich-vraceni/

Янгилик билан ўртоқлашиш: