Ўзбек чегарачилари икки Тожикистон фуқаросидан 22 кг афюн олиб қўйишди

Дата: 10:49, 12-03-2014.

Тошкент. 12 март. ЎзТАГ – Ўзбек чегарачилари икки Тожикистон фуқаросидан 22 кг афюн олиб қўйишди, дея хабар беради Қозоқ телеграф агентлиги (КазТАГ) www.kaztag.kz.
Ўзбек чегарачилари икки Тожикистон фуқаросидан Ўзбекистон чегарасидаги қишлоқда бўлган пайтдларида 22 кг афюнни олиб қўйишди. Кўрсатилган фуқаролар Самарқанд вилоятининг Тожикистон билан чегарадош Ургут туманидаги Туркшурнаво аҳоли пунктида ушланди”, - деб хабар беради Ўзбекистон чегарани қўриқлаш қўмитаси матбуот хизмати.
Ушбу факт юзасидан жиноий иш очилди, тергов олиб борилмоқда.
Ўзбекистон ҳудудидан “шимолий маршрут” деб аталувчи маршрут ўтади. У орқали йилига 100 тоннагача кучли таъсирга эга наркотиклар Афғонистондан Россия ва Европа мамлакатларига етказиб берилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: