Ўзбек делегацияси Эрон ташқи ишлар вазири билан учрашди

Дата: 15:24, 12-02-2018.

Тошкент. 12 феврал. ЎзТАГ – 10 февралда Теҳрон шаҳрига ташриф буюрган Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Эрон Ислом Республикаси Ташқи ишлар вазири Жавад Зариф билан учрашди, деб хабар беради ташқи сиёсий муассасасининг матбуот хизмати.

“Музокараларда сиёсий, савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация, инвестицион, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги икки томонлама муносабатларнинг ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди. Вазирлар томонларни қизиқтирган барча соҳаларда Ўзбекистон-Эрон алоқаларини мустаҳкамлаш ва кенгайтиришдан манфаатдор эканликларини тасдиқладилар”, - дейилади хабарда.

Минтақавий масалалар юзасидан фикр алмашиш чоғида алоҳида эътибор Афғонистондаги вазият ўзгаришига қаратилди, хусусан Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган “Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шерикчилик” номли Афғонистон бўйича халқаро конференция кун тартиби кўриб чиқилди.

Учрашувда БМТ, ШҲТ ва бошқа халқаро ташкилотлар доирасида ҳамкорлик қилиш масалаларига ҳам эътибор қаратилди.

Сурат манбаи: https://www.samaa.tv/international/2017/10/trump-speech-violated-iran-nuclear-deal-zarif/

Янгилик билан ўртоқлашиш: