Ўзбек дзюдочиси жаҳон рейтингининг 4-поғонасига кўтарилди

Дата: 16:41, 04-09-2016.

Тошкент. 4 сентябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон вакили Диёрбек Ўрозбоев Халқаро дзюдо федерациясининг янги рейтингида еттинчи поғонадан бирданига тўртинчи поғонага кўтарилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўзбекистон дзюдо федерацияси маълумотларига кўра, Диёрбек Ўрозбоев 60-кггача вазн тоифасида курашади.

Бошқа дзюдочилар орасида Шарофиддин Лутфуллаев ҳам 3 поғона юқорилаб, 10 ўринга чиқди. У ҳам 60 кггача вазн тоифасида беллашади.

Ришод Собиров рейтингнинг 7-ўрнидан 6- (-66 кг), Мирали Шарипов 13-дан 11-поғонасига чиқди (-73 кг). Шахзод Собиров 18- (-81 кг), Шерали Жўраев 28- (-90 кг), Абдулло Тангриев 17- (+100 кг) ва Гулноза Матниёзова аёллар орасида 27-ўрида боришмоқда (-70 кг).

Маълумот ўрнида, қоидаларга кўра бир йилдан кейин спортчиларнинг барча очколари ярмига қисқаради.

Янгилик билан ўртоқлашиш: