Ўзбек-қирғиз чегарасида янги можаро келиб чиқди

Дата: 11:17, 24-03-2015.

Тошкент. 24 март. ЎзТАГ – 19 мартда Қирғизистон куч тизими вакиллари ўзбекистонлик чегарачиларни ноқонуний равишда ушлаб қолдилар, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати (МХХ) Давлат чегарасини қўриқлаш хизмати хабарига асосланган ҳолда.

“19 мартда қирғиз чегара қўшинларининг 15 кишидан иборат гуруҳи Ўзбекистон ҳудудида икки ўзбек ҳарбий хизматчиларини ноқонуний равишда тутиб қолди. Улар Ширеш аҳоли пунктида яшовчиларнинг талабига кўра ушланган бўлиб, ўзбек чегарачилари уларга товар-моддий бойликлар контрабандасини амалга оширишга ҳалақит берганлар”, – деб таъкидлашди қўмита матбуот хизматида.

МХХ маълумотларига кўра, Қирғизистон куч тизими вакиллари қўлга олинган ўзбек чегарачиларини давлат чегарасини бузганлик фактини бўйнига олишга мажбур қилганлар. Кейинчалик кўп марталик музокаралар чоғида қирғиз томони ўз ходимларининг ноқонуний ҳаракатларини ёпишга уринган ҳолда ҳарбийларни ўзбек томонига топширди.

Шу билан боғлиқ ҳолда ўзбек куч тизими вакиллари қирғизистонлик ҳамкасбларини бундан кейин ўзбек-қирғиз чегарасидаги вазиятни мураккаблаштирувчи юқоридаги каби иғволарга йўл қўймасликка, шунингдек, чегарада ноқонуний ҳаракатлр билан шуғулланаётган Қирғизистон чегара олди аҳолиси талабларини бажармасликка чақирди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: