Ўзбек каратэчилари Бремендаги жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўрмоқдалар

Дата: 15:39, 31-10-2014.

Тошкент. 31 октябр. ЎзТАГ – Ўзбек каратэчилари Германиянинг Бремен шаҳрида ўтказиладиган жаҳон чемпионатига (ЖЧ) тайёргарлик кўрмоқдалар, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бугун эса Тошкентдаги “Жар” спорт мажмуасида карате бўйича Ўзбекистон кубоги бошланади ва 2 ноябрга қадар давом этади, Жаҳон чемпионати эса Бременда 6-9 ноябрларда ўтказилади.

Шарқ яккакурашлари маркази хабарига кўра, мамлакат кубоги мусобақаларида ҳудудлар ва Тошкент шаҳрига мансуб 900 ошиқ спортчилар куч синашадилар.

Турнирда барча ёш тоифасидаги спортчилар беллашадилар. Мамлакат шарафини бўлажак жаҳон чемпионатида ҳимоя қилувчи терма жамоа аъзолари учун ушбу мусобақа ўзига хос якуний тайёрлов босқичи бўлади.

Жорий йилда Жаҳон чемпионатига Инчхондаги Осиё ўйинлари совриндорлари Барно Мирзаева, Ғофуржон Зоҳидов ва Шахзод Аҳатовлар, шунингдек, каратэ бўйича Марказий Осиё чемпионати ғолибаси Ҳилола Бадалова ва бошқалар борадилар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: