Ўзбек курашчиси Загребдаги Ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида “кумуш” медали совриндори бўлди

Дата: 15:03, 12-08-2014.

Тошкент. 12 август. ЎзТАГ – Спорт кураши бўйича Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси аъзоси Маҳмуджон Шавкатов Загребдаги (Хорватия) Ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг “кумуш” медали совриндори бўлди, дея хабар қилади Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Миллий Олимпиа қўмитасида хабар қилишларича, эркин услубдаги мусобақаларнинг 50 кггача бўлган вазн тоифасида Шавкатов финалда Россиялик Гасангусейн Бадрудиновга мағлуб бўлди.

Шунингдек, ушбу турнирда Исломжон Баҳромов (50 кг) ва Далер Раҳматовлар (120 кг) ҳам Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилдилар.

Эслатиб ўтамизки, Маҳмуджон Шавкатов 2013 йили Софияда (Болгария) ўтказилган жаҳон чемпионати баҳсларида 50 кггача вазн тоифасида “бронза” медали совриндори бўлган эди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: