Ўзбек легионери узатган голли тўп “Краснодар”ни меҳмонда мағлубиятдан асраб қололмади

Дата: 15:32, 07-11-2014.

Тошкент. 7 ноябр. ЎзТАГ - Ўзбек легионери Одил Аҳмедовнинг узатган голли тўпи “Краснодар” футбол клубини меҳмонда германиянинг “Вольфсбург” жамоасига мағлуб бўлишдан асраб қололмади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Европа лигаси 4-тури якунидан кейин.

72-дақиқада Аҳмедов Вандерсонга голли тўп узатиб берди. Шу пайтга келиб “Краснодар” 2:0 ҳисобида енгилаётган эди. Вандерсоннинг голидан кейин майдон эгалари Диканнинг дарвозасини яна уч маротаба ишғол қилдилар.

Ва якуний ҳисоб 5:1 тарзида “Вольфсбург” фойдасига бўлди.

Ҳозирда Аҳмедов клубида атига 2 очко бор, иккинчи ўринда кетаётган немис клуби ҳисобида эса – 7 очко. Шу сабабли, “Краснодар”нинг плей-офф босқичига чиқиш имкониятларини фақат назарий дейиш мумкин.

Европа Лигасидаги кейинги ўйинни краснодарликлар 27 ноябрда ўз майдонларида “Лилл” жамоасига қарши ўтказадилар. Гуруҳ босқичини Англияда 11 декабр куни “Эвертон”га қарши ўйин билан якунлайдилар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: