Ўзбек махсус хизматлари афғонистонлик наркокурьерни қўлга олдилар

Дата: 13:00, 12-05-2017.

Тошкент. 12 май. ЎзТАГ – 6 майда Ўзбекистон МХХ ва ИИВ қўшма тезкор-қидирув гуруҳи ўтказган махсус операция чоғида афғонистонлик наркокурьер қўлга олинди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) куч тизимлари хабарига асосланган ҳолда.

Қўлга олинган шахс Афғонистон Ислом Республикасининг фуқароси 32 ёшли Кифоят Абдусамат ўғли бўлиб, у Госфанди уезди, Сарипул провинциясида истиқомат қилган. Наркокуръер Афғонистон ҳудудидан Амударё орқали қўлбола қайиқ ёрдамида сузиб ўтган. Тинтув доирасида унинг ёнидан 57 киллограмдан ортиқ кўкнори, 1 дона 7,62 мм калибрли Мauser тўппончаси ҳамда 5 дона ўқ дори топилди. Буларнинг бари синтетик қопга жойлаштирилган бўлган.

“Бу Афғонистон ҳудудидан катта партиядаги наркотик моддаларни олиб ўтишга уриниш билан боғлиқ биринчи ҳолат эмас. Энг асосийси, одатда оддий, камбағал кишилар бир неча юз доллар пул эвазига чегарадан гиёҳванд моддаларни олиб ўтишга рози бўлмоқда”, - деб таъкидлашди МХХ матбуот хизматида.

Ушбу факт юзасидан жиноят иши очилди, тергов олиб борилмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: