Ўзбек махсус кучлари Қирғизистондан наркотиклар етказиб бериш каналини ёпиб қўйдилар

Дата: 15:51, 30-06-2016.

Тошкент. 30 июн. ЎзТАГ – Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати оператив ходимлари йирик партиядаги таъқиқланган моддларни қўлга туширган ҳолда Қирғизистондан наркотиклар етказиб бериш каналини ёпиб қўйдилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Жиноий иш билан Қирғизистоннинг Боткент вилояти Қадамжой тумани Повулгон қишлоғида яшовчи “Азиз” шуғулланган бўлиб, у Ўзбекистон фуқароси бўлган шериги билан тил бириктириб, Фарғона вилоятининг шу номли тумани ҳудудида ноқонуний равишда наркотиклар олиб кириш ва яширин жойлар яратиш билан машғул бўлган.  Шериги, Фарғона туманида яшовчи Равшан Акбаров томонидан пул олинганига ишонч ҳосил қилгач, харидорга яширин жойни хабар қилган”, - деб таъкидлади МХХдаги манба.

Манбанинг тушунтиришича, оператив ходимлари Акбаровни 2 кг 243 гр гашиш ва 1 кг афюнгни $11 мингга сотиш бўйича битимни ўтказаётган пайтида ашёвий далиллар билан биргаликда қўлга олдилар. Наркотик моддалар Фарғона тумани ҳудудидаги Водил қишлоғидаги яширин жойдан олиб қўйилди.

Равшан Акбаровга нисбатан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 246 моддаси 2 (контрабанда) ва 273 моддаси 5 қисми (наркотик моддалар ва психотроп воситаларни ноқонуний тайёрлаш, сотиб олиш, сақлаш ва уларни сотиш мақсадида улар билан боғлиқ бошқа ҳаракатларни амалга ошириш, шунингдек, уларни сотиш қисми бўйича жиноят иши очилди.  

Янгилик билан ўртоқлашиш: