Ўзбек металлургия корхонаси низом жамғармаси ҳажмини кўпайтиради

Дата: 11:50, 12-03-2014.

Тошкент. 12 март. ЎзТАГ – “Ўзбек қийинэрувчи ва ўтга чидамли металлар комбинати” таъсисчилари корхонанинг низом жамғармаси миқдорини кўпайтиришга қарор қилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Қарорга кўра, корхонанинг низом жамғармаси акциялар номинал қийматининг 10 минг сўмдан 10,25 минг сўмгача ошириш йўли билан 27,33 млрд сўмдан ($12,12 млн) 28,024 млрд сўмгача кўпайтирилади.
Низом жамғармасининг 694,18 млн сўмга кўпайтирилиши 2011-2012 йиллардаги соф фойданинг бир қисмини йўналтириш орқали амалга оширилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: