Ўзбек олимлари атопик дeрматитни иммунологик ташхислашнинг янги усулини таклиф қилишди

Дата: 18:15, 04-07-2014.

Тошкент. 4 июл. ЎзТАГ – Ўзбек олимлари атопик дeрматитни иммунологик ташхислашнинг янги усулини таклиф қилишди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу ҳақидаги маълумот Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги сайтида жойлаштирилган.
Янги ишланманинг муаллифлари Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни-сақлаш вазирлиги Республика ихтисослаштирилган дерматология ва венерология илмий-амалий тиббиёт маркази мутахассислари бўлдилар. Улар томонидан ихтирога патент олиш талабнома топширилди.
Янги ихтиро қилинган ташхис усули тиббиёт, хусусан, дерматологияда яхши самара бериши кутилмоқда. Бунинг натижасида беморларнинг қони зардобидаги ФНО-алфа кўрсаткичларини ҳисобга олган ҳолда атопик дерматитнинг оғирлик даражасини иммунологик ташхислаш усулининг аниқлиги ва ахбороти сифати оширилади, дейилади агентлик хабарида.

Янгилик билан ўртоқлашиш: