Ўзбек олимлари соддалаштирилган гелиотизимни ишлаб чиқдилар

Дата: 15:12, 27-01-2016.

Тошкент. 27 январ. ЎзТАГ – Ўзбек олимлари соддалаштирилган гелиотизимни ишлаб чиқдилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Интеллектуал мулк агентлиги сайтдаги маълумотга асосланган ҳолда.

Таъкидланишича, “Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси С.А.Азимов номидаги "Физика-Қуёш" ИИЧБ ва С.В.Страдубсев номидаги Физика-техника институти олимлари қуёшли - ёқилғили иссиқ сув таъминоти тизими қурилмасини яратдилар”.

“Мазкур модел гелиотехника, иссиқ сув олишда фойдаланиш учун мўлжалланган. Унинг вазифаси тизим эксплуатасиясини соддалаштириш ва ишончлилигини оширишдан иборат”, - деб айтилади агентлик хабарида.

Янгилик билан ўртоқлашиш: