Ўзбек радиотехниклари 64 лампочкадан иборат кубни тақдим этдилар

Дата: 13:01, 12-05-2017.

Тошкент. 12 май. ЎзТАГ – Ўзбек радиотехниклари процессор томонидан буюрилган ҳар қандай ҳажмли шаклларни ярата оладиган 64 лампочкадан иборат куб, ультратовушли датчикка эга робот, мобил телефонни қувватлантириш учун қутича шаклидаги қуёш батареясини тақдим этдилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу ишланмаларнинг бари Uzinfocom томонидан қўллаб-қувватланган Тошкент  радиотехника ва автоматика касб-ҳунар коллежи ўқувчилари томонидан намойиш қилинди.

Ишланмалар орасида вентилятор-кондиционерлар билан бир қаторда инновацион ишланмалар – роботлар , “ақлли уй” учун турли автоматик ишланмалар ва замонавий “тўлдирилган реаллик” ҳам бор.

Шунингдек, коллежда қўлланиладиган радио ва уяли алоқани ўчириш қурилмалари ҳам тақдим қилинди.

Бундан ташқари, миничангютгич ва сигнализатор, параллель телефонни блокловчи, столда ўзи юрувчи тозалаш губкаси каби ишланмалар ҳам кўрсатилди.

Радиотехниклар етиш қийин жойларни тозаловчи радиодан бошқарилувчи моделни,   металл предметларни магнит билан йиғиб, тахловчи робот (пенопластдан) қозон қопқоғидан сунъий йўлдош антеннаси, мобил телефон овозини кучайтиргич, Тошкентдаги биринчи радиодан бошқарилувчи дирижабль ва бошқаларни ҳам намойиш қилдилар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: