Ўзбек спортчилари Нью-Делида мерганлик бўйича Осиё чемпионатида қатнашмоқдалар

Дата: 14:43, 27-01-2016.

Тошкент. 27 январ. ЎзТАГ – Пневматик қуролдан ўқ отиш бўйича Ўзбекистон термаси яқинда Нью-Делида (Ҳиндистон) бошланган Осиё чемпионатида қатнашмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

МОҚ маълумотларига кўра, терма жамоа таркибига 10 спортчи кирган бўлиб, улар орасида Вадим Скороваров, Сакина Мамедова, Мария Филимонова, Маргарита Орлова ва бошқалар бор.

Таъкидланишича, ушбу Осиё чемпионати доирасида нафақат энг кучли спортчилар аниқланади, балки Рио-де-Жанейрода бўлиб ўтадиган 2016 йилги Олимпиа ўйинларига йўлланмалар ҳам ўйналади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: