Ўзбек суғурта компанияси низом жамғармасини кўпайтириш учун 3,12 млрд сўмлик акция чиқаради

Дата: 17:29, 29-08-2014.

Тошкент. 29 август. ЎзТАГ – “Universal Sug’urta” суғурта компанияси умумий қиймати 3,12 млрд сўмлик акциялар чиқаради, дея хабар қилади Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш марказига асосланган ҳолда.

Марказ хабарига кўра, эмиссия низом жамғармаси миқдорини ошириш мақсадларида чиқарилган.

Номинал қиймати 0,01 сўм бўлган 311,99 млрд акция чиқариш режалаштирилмоқда. Улар бозор қийматида, лекин номинал нархидан паст бўлмаган баҳода жойлаштирилади.

Акциялар ёпиқ обуна бўйича “Universal Sug’urta” АЖ акционерлари орасида тарқатилади.

Эслатиб ўтамизки, ушбу суғурта компаниясининг акционерлари “Туронбанк” банки, “Orient capital management” МЧЖ, “Feron Leasing” МЧЖ, “Универсалбанк” банки, “Solo Trust” МЧЖ ҳисобланади.

$1 = 2348,02 сўм.

Янгилик билан ўртоқлашиш: