Ўзбек талабалари Кипрдаги халқаро олимпиадада олтин медалларни қўлга киритдилар

Дата: 15:51, 16-03-2016.

Тошкент. 16 март. ЎзТАГ – Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети талабалари Ҳакимбой Эгамберганов ва Шохруҳ Ибрагимовлар математика бўйича Протарас шаҳрида (Кипр) бўлиб ўтган “SEEMOUS” халқаро олимпиадасида олтин медалларни қўлга киритдилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Конкурсда Ўзбекистон Миллий университетининг механика-математика факультети 2-курс талабалари Ҳакимбой Эгамберганов ва Шоҳруҳ Иброҳимов биттадан олтин медал, Мирмуҳсин Маҳмудов махсус диплом билан тақдирланди”, - деб таъкидланади университет хабарида.

Математика бўйича”SEEMOUS” ўнинчи халқаро олимпиадаси Кипр таълим ва маданият вазирлиги, математика жамияти ҳамда Жануби-Шарқий Европа математика жамияти томонидан ташкил этилган бўлиб, унда 20 ортиқ мамлакатдан 43 университет жамоасининг 150 дан зиёд иқтидорли талабалари иштирок этдилар.

Шунингдек, ЎМУда олимпиада ғолибларини эсдалик совғалари билан тақдирлаш бўйича тантанали маросим бўлиб ўтгани ҳам айтиб ўтилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: