Ўзбек ва корейс сертификатлаш муассасалари ҳамкорлик меморандуми имзоладилар
Тошкент. 14 июл. ЎзТАГ – Тошкентда “Ўзстандарт” агентлигининг “Республика синов ва сертификатлаштириш маркази” давлат корхонаси ва Корея синов ва илмий-тадқиқот институти ўртасидаги ҳамкорлик ҳақида меморандумни имзолаш маросими бўлиб ўтди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Мазкур меморандум Ўзбекистон хамда Корея Республикалари ўртасида махсулот ва хизматларни мувофиқлигини тасдиқлаш, Ўзбекистон сертификатлаштириш Миллий тизими ва Корея сертфикатлаштириш тизимлари ўртасида маҳсулотларни синаш ва сертификатлаштириш, экспертларни тайёрлаш ва ўқитиш, соҳага доир конференция, амалий семинарлар ва бошқа тадбирлар ташкил қилиш, маълумотлар билан алмашиш, тадқиқотчи ва экспертлар билан алмашиш ва бошқаларни кўзда тутади. Уни имзолашдан кўзланган асосий мақсад - ҳамкорлик соҳасида икки томонлама муносабатларнинг ҳуқуқий асосларини ривожлантириш, савдо – иқтисодий ҳамкорликнинг кўламини кенгайтириш, ўзаро ҳамкорлик ва ҳамфикрликни қўллаб-қувватлашдан иборат”, – деб таъкидланади “Ўзстандарт” агентлиги хабарида.