Ўзбекистон 100 донадан зиёд йўл техникаси сотиб олди

Дата: 16:32, 02-03-2018.

Тошкент. 2 март. ЎзТАГ – Ўзбекистон 100 донадан зиёд йўл техникаси сотиб олди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Автомобиль йўллари давлат қўмитаси матбуот хизматига таянган ҳолда.

Унга кўра, 2017-2018 йиллар мобайнида 223 дона янги – йўл таъмири ва қурилишида ишлатиладиган техникаларни харид қилиш режалаштирилган бўлиб, булар ҳар хил русумдаги зичлагичлар, турли русумдаги йўл фрезалари, автогрейдерлар, асфальт ётқизгичлар,         асфальт-бетон ишлаб чиқариш заводлари ва замонавий экскаваторлар бўлади. Техникалар хитойнинг Xuzhou Construction Machinery Group Co ширкати тарафидан етказиб берилади.

Айни пайтда мазкур техникалар Автомобиль йўллари давлат қўмитаси таркибидаги “Автойўлтаъминот” унитар корхонаси томонидан олиб келиниб, янги ташкил этилган, йўл қурилишига ихтисослаштирилган корхоналарга тарқатилмоқда. 2018 йилнинг 1-ярми давомида яна шунча техника олиб келинади.

Сурат манбаи: http://stroykom-invest.ru/asfaltirovanie

Янгилик билан ўртоқлашиш: