Ўзбекистон аҳолисининг ярмидан кўпи ошиқча вазнга эга

Дата: 22:36, 20-05-2015.

Тошкент. 20 май. ЎзТАГ – Ўзбекистон аҳолисининг ярмидан кўпи (50,1%) ошиқча вазнга эга, ҳар беш кишидан биттаси (20,1%) семизликдан азият чекади, деб хабар берди Газета.uz нашри.

“Ноинфекцион касалликларнинг тарқалиш омиллари” тадқиқоти кўппоғонали, кластер услубида танлаш йўли билан амалга оширилиб, 18 ёшдан 64 ёшгача бўлган 4350 кишини қамраб олди. У уч босқичда ўтказилди. Булар респондентлар орасида сўров, шунингдек, жисмоний (бўй, оғирлик, бел ва бўкса айланаси, қон босими) ва биохикимёвий (қонда холестерин ва глюкоза даражаси) ўлчаш ишлардир.

Маълумот ўрнида, юқоридаги аҳоли сўрови ва текширувлари 2014 йилнинг январ-апрелида Соғиқни-сақлаш вазирлиги томонидан Жаҳон банкининг “Соғлиқ-3” лойиҳаси доирасида Бутунжаҳон соғлиқни-сақлаш ташкилотининг STEPS услуби асосида ўтказилган эди. Тадқиқотни ўтказиш ва маълумотларни таҳлил қилишга уч йилдан ошиқ вақт кетди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: