Ўзбекистон алкоголь истеъмоли бўйича 50 европа мамлакатлари орасида 45-ўринни эгаллади

Дата: 19:31, 15-07-2016.

Тошкент. 15 июл. ЎзТАГ – Ўзбекистон алкоголь истеъмоли бўйича 50 европа мамлакатлари орасида 45-ўринни эгаллади, деб хабар берди Бутунжаҳон Соғлиқни-сақлаш ташкилоти (БССТ).

БССТ маълумотларига кўра, 15 ёшдан катта бўлган ўзбекистонликлар орасида  алкоголь истеъмоли йилига ўртача 4,8 литрни ташкил қилади.

Америка ҳудудида қуйидаги кўрсаткичлар қайд этилди: Белиз ва Венесуэла (8,3 литрдан), Африкада Сьерра Леонеда (8,2 лит), Жанубий-Шарқий Осиё мамлакатларидан Таиландда (8,3), Ғарбий-Тинч океани ҳудудида Мўғилистонда (7,8) ва Вьетнамда (8,7), Шарқий Ўртаер денгизида ўртача кўрсаткичлар мавжуд эмас.

 Айни пайтда алкоголи истеъмоли бўйича биринчи ўринн Молдова (17,4 литр), иккинчини Беларусь (17,1), учинчини Литва (16,2) эгаллади. Россия 4-ўринда (14,5 литр), Украина 13- (11,8), Латвия 24- (10,6), Қозоғистон 34- (8,2), Грузия 39- (6,7), Арманистон – 43- (5,5), Туркманистон – 44- (5,0), Қирғизистон – 46- (3,9), Тожикистон – 49- (2,4) ва Озарбайжон 50- (2,1) ўринларда.

Америка ҳудудида Сент Люсия (10,4), Гренада (10,4) ва Канада (10,3) энг кўп ичувчи деб топилди, Антигуа ва Барбуда (3,2), Сальвадор (3,5) ва Гватемала (3,9) энг кам ичиладиган мамлакатлардир.

Африка мамлакатлари орасида Намибия (11,8), Габон (11,8) ва Жанубий Африкада кўп ичадилар (11,5), Нигер (0,3), Комор ороллари (0,2) ва Мавританияда (0,1) энг оз ичилади.

Жанубий-Шарқий Осиё мамлакатларидаэнг кўп Таиландда (8,3), Ҳиндистонда (4,6) ва Шри Ланкада (4,5), энг кам эса Мьянма (0,7), Индонезия (0,6) ва Бангладешда (0,2) алкоголь маҳсулотлари ичилади.

Ғарбий-Тинч океани ҳудудида алкоголь энг кўп Австралияда (12,6), Янги Зеландияда (11,2) ва Жанубий Кореяда (10,9), энг оз эса Тувалу (1,3), Ванату (1,2) ва Брунейда (0,8) ичилади.

Шарқий Ўртаер денгизи мамлакатларида алкоголь истеъмоли кўрсаткичлари энг кам. Максимал кўрсаткичлар БААда (4,3), Баҳрайнда (2,4) ва Ливанда (2,2), минимал кўрсаткичлар Покистан (0,1), Қувайт (0,1) ва Ливияда (0,0) қайд этилган.

Шундай қилиб, дунёда энг кўп алкоголь истеъмол қилувчи мамлакат Молдова бўлса, энг оз ичувчилар юрти Ливиядир. 

Янгилик билан ўртоқлашиш: