Ўзбекистон Бадиий академияси Ислом Каримовнинг энг яхши портрети учун танлов эълон қилди

Дата: 16:45, 11-05-2017.

Тошкент. 11 май. ЎзТАГ – Ўзбекистон Бадиий академияси мамлакатнинг биринчи президенти Ислом Каримовнинг энг яхши портрети учун танлов эълон қилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Танловнинг Академия сайтида эълон қилинган шартларига кўра, унда профессионал рассомлар ва бошқа мўйқалам усталари иштирок этишлари мумкин.

Таъкидланишича, тайёр ишлар шу йилнинг 31 июлига қадар Тошкент шаҳридаги Тошкент Суратчилар уйида қабул қилинади. Танлов ғолиблари Ўзбекистон Бадий академиясининг мукофотлари билан тақдирланади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: