Ўзбекистон Бишкекдаги "МО–ЕИ" вазирликлар йиғилишида қандай таклифлар билан чиқди

Дата: 10:37, 08-07-2019.

Тошкент. 8 июль. ЎзТАГ – 7 июль куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги делегация Бишкек шаҳрида (Қирғизистон) "Марказий Осиё-Европа Иттифоқи"идаги 15-вазирлик учрашувида иштирок этди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

"Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, Ўзбекистон ва Европа Иттифоқининг ташқи сиёий маҳкамалари раҳбарлари турли соҳалардаги минтақалараро ҳамкорликнинг долзарб масалаларини муҳокама қилдилар", - дейилади ТИВ матбуот хизмати хабарида.

А.Комилов Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича янги стратегиясида баён этилган мақсад ва вазифалар президент ташаббуси билан ишлаб чиқилган 2017-2021-йилларда Ўзбекистонни ривожлантириш стратегиясининг устувор йўналишларига тўлиқ мос келишини, Европа Иттифоқининг минтақа давлатлари иқтисодиётини диверсификацияланган ва рақобатбардошликка айлантиришга тайёрлигини юқори баҳолаганлигини таъкидлади.

Шунингдек, Ўзбекистоннинг ЕИ билан устувор соҳаларда, жумладан, кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисида битим тузиш орқали ўзаро ҳамкорликни кучайтириш нияти қайд этилди.

"МОга тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларнинг 60 фоизи хомашё саноатига йўналтирилганлигини ҳисобга олсак, вазир ахборот технологиялари, телекоммуникация, молиявий хизматлар, машинасозлик, кимё саноати ва қайта тикланадиган энергия каби соҳаларга инвестиция лойиҳаларини қайта йўналтиришни таклиф қилди", – дейилади хабарда.

Минтақада ҳамкорлик мавзусига бўйича Комилов Марказий Осиёни барқарорлик, хавфсизлик ва фаровонликнинг умумий маконига айлантириш давлатимиз раҳбари раҳнамолигида амалга оширилаётган ташқи сиёсатнинг асосий устувор йўналиши эканини таъкидлади.

"Шу нуқтаи назардан, сўнгги йилларда МО давлат раҳбарларининг умумий сиёсий иродаси туфайли ўзаро ишонч муҳити мустаҳкамланиб бораётгани жуда муҳимдир. Бу бугунги кунда, биринчи навбатда, хавфсизлик, чегара делимитацияси ва демаркация, экология, трансчегаравий сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш билан боғлиқ кўплаб кескин минтақавий муаммолар учун аниқ ва узоқ муддатли ечимларни топиш имконини беради", – дея қайд этилади хабарда.

Бундан ташқари, вазир Афғонистон бўйича Европа Иттифоқи билан ҳамкорлик самарадорлигини, хусусан, савдо, инфратузилма, транспорт ва коммуникация алоқаларини ривожлантиришни алоҳида таъкидлади.

Шунингдек, Комилов ўз нутқида маданий-гуманитар соҳада кўп томонлама алоқаларни ривожлантириш истиқболлари ҳақида батафсил тўхталиб ўтди.

Учрашув якунида қўшма баёнот қабул қилинди.

Сурат манбаи: mfa.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: