Ўзбекистон БМТда аёллар дискриминация билан кураш бўйича маърузани тақдим қилади

Дата: 13:08, 22-10-2015.

Тошкент. 22 октябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон БМТ Аёллар дискриминациясини йўқотиш қўмитасида ўз ҳисоботини тақдим қилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Қўмита аъзолари Ўзбекистон ҳукуматига қатор саволлар билан мурожаат қилишган, хусусан, аёлларнинг ҳукумат идоралари ва компанияларга раҳбар лавозимларда ишлаш шароитлари ҳақида сўров берган. Шунингдек, экспертларни таълим тизимида гендер баланси бўйича қандай меъёрлар ўрнатилгани ҳам қизиқтирмоқда”, – деб таъкидлашди БМТ матбуот хизматида.

Бундан олдинроқ қўмита оила ва жамиятда аёлларга нисбатан патриархал қарашлар сақланиб қолганидан хавотирларини билдирган эди, шу сабабли қўмита аъзолари бу муаммолар қай даражада ҳал қилинганини билишни исташмоқда.

Шунингдек, қўмита мажбурий стериллаш амалиётини йўқотиш ва хавфсиз контрацепция воситаларини қўллашга доир чораларни ҳам ўрганишни истамоқда.

БМТ маълумотларига кўра, Ўзбекистонда оилавий зўравонликка қарши кураш бўйича қонун лойиҳаси ишлаб чиқилган. Шу сабабли маъруза доирасида экспертлар хотиннинг ўз эри томонидан зўрланганлиги учун жиноий жавобгарлик жорий этилиши режалаштирилаётгани ҳақида билишни исташмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: