Ўзбекистон бош вазири лавозимига номзод ЎзЛиДеПдан кўрсатилди – МСК раҳбари

Дата: 17:45, 06-01-2020.

Тошкент. 6 январь. ЎзТАГ – Ўзбекистон бош вазири лавозимига номзод Ўзбекистон Либерал-демократик партия (ЎзЛиДеП)дан кўрсатилди, деб маълум қилди Марказий сайлов комиссияси раиси Мирзо-Улуғбек Абдусаломов, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

"Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисидаги қонуннинг 6-моддасига мувофиқ, Бош вазир лавозимига номзод кўрсатиш ҳуқуқи тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси (ЎзЛиДеП)га ўтди", - деб хабар берди у халқаро матбуот марказида бўлиб ўтган анжуманда.

Абдусаломов, шунингдек, 9 киши (депутатлар умумий сонининг 6%) 30 ёшгача, 97 киши (65%) 30 ёшдан 50 ёшгача, 44 киши (29%) 50 ёшдан катта. Сайланган энг ёш депутат 26 ёшда, энг каттаси 71 ёшда. Депутатларнинг ўртача ёши 46 ёш.

МСКнинг маълумотларига кўра, парламентдаги 48 ўрин (150 ўриндан - 32%) аёллар, 102 киши (68%) эркаклар эгаллаган.

Бундан ташқари, МСК раисининг ўринбосари Маҳмуд Истамовнинг таъкидлашича, 130 киши ёки умумий депутатлар сонининг 87% ўзбеклар, 20 киши ёки 13% бошқа миллат вакиллари ташкил этади.

"Улар орасида 5 нафари қорақалпоқ миллати вакиллари, 5 нафари рус, 3 нафари қозоқ, 3 нафари тожик, 2 нафари корейс, 1 нафари туркман, 1 нафари қирғизлардир", - деб қайд этди Истамов.

Аввалроқ парламентнинг қуйи палатасига ўтказилган сайловлар натижаларига кўра, ЎзЛиДеП 53 ўринга (35%), Миллий тикланиш Демократик партияси 36 ўринга (24%), Ўзбекистон Адолат Социал-демократик партиясига 24 ўринга (16%), Ўзбекистон Халқ демократик партияси (ЎзХДП) - 22 ўрин (15%), Ўзбекистон Экологик партияси - 15 ўрин (10%) эга бўлгани ҳақида хабар берилган эди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда сайловнинг биринчи босқичи 22 декабрь куни бўлиб ўтган эди. Сайловчиларнинг иштироки 68,7% ёки 18,4 млн кишидан иборат бўлган.

 

Сурат манбаи: t.me/IPCUzbekistan

Янгилик билан ўртоқлашиш: